Битирувчи курсантларга лейтенант ҳарбий унвони топширилди
Пойтахтимиздаги “Янги Ўзбекистон” боғида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси битирувчиларининг тантанали битирув тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор Азизбек Икрамов вазирлик тизимида етук малакали кадрлар тайёрлаш мутлақо янги босқичга чиққанини таъкидлади.
Қайд этилганидек, академия ягона таълим кампуси тамойили асосида ривожлантирилмоқда.
[gallery-29935]
Тадбирда сўзга чиққанлар битирувчиларни ҳаётларидаги муҳим ва унутилмас сана — диплом ҳамда лейтенант ҳарбий унвонига сазовор бўлганликлари билан самимий муборакбод этди.
Г.Бобоева, Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА