Бишкекда ТуркПА йиғилиши бўлиб ўтади
Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеш спикери Марлен Маматалиев Туркий давлатлар Парламент ассамблеяси (ТуркПА) Бош котиби Рамил Ҳасанни қабул қилди.
“Кабар” ахборот агентлиги хабар беришича, учрашувда ТуркПА доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, ассамблеянинг 19-20 октябрь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилиши ҳақида сўз юритилди.
Маматалиев Жогорку Кенеш қардош давлатлар парламентлари билан шаклланган шерикликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини таъкидлади.
– Йиғилишга жиддий тайёргарлик кўряпмиз, чунки ТуркПА йиғилиши парламентлар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш баробарида давлатлар аро муносабатни мустаҳкамлайдиган муҳим майдон, – деди у.
А.Маматов, ЎзА