Бишкекда ШҲТ саммити бўлиб ўтади
1 сентябрь куни Бишкекда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади. Шу куни ШҲТ+ форматидаги учрашув ҳам режалаштирилган.
Тузилмага аъзо давлатлар раҳбарлари, жумладан Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия ва Эрон Президентлари, шунингдек Ҳиндистон ва Покистон Бош вазирлари Қирғизистон пойтахтида тўпланади.
Иштирокчилар халқаро ва минтақавий хавфсизлик, ШҲТни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва транспорт соҳасидаги ҳамкорлик, рақамлаштириш, атроф-муҳит ва гуманитар алоқаларни муҳокама қиладилар.
Йиғилиш якунида ШҲТ 25 йиллиги тўғрисидаги Бишкек декларацияси, шунингдек қатор ҳужжат ва баёнотлар қабул қилинади. Анжуман дастуридан Қирғизистоннинг 2025-2026 йилларда ШҲТга раислиги якуний тадбири ҳам ўрин олган.
С.Раҳимов, ЎзА