Бирлашган Араб Амирликларидаги осмонўпар бинолар
Бурч Халифанинг умумий баландлиги 828 метр, 450 қаватдан иборат.
Ўтган йилнинг март ойида хизмат сафари билан Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлган эдик. У ерда фарғоналик ўзбек йигити Бахтиёр Халилов билан учрашиб қолдик.
Б.Халилов жаҳоннинг энг баланд биноси – Бурч Халифада ишлайди. У билан шу бинода танишдик. Ҳамюртимизнинг у ердаги фаолияти бизни қизиқтириб қўйди.
Бахтиёр Бурч Халифа биносида сепервайзер, яъни юқори мартабали меҳмонларни экскурсия қилдиришга масъул шахслардан экан. Ҳамюртимиз бизни бино бўйлаб саёҳатга таклиф этар экан, унинг тарихи ҳақида қисқача маълумот берди.
Бурч Халифанинг умумий баландлиги 828 метр, 450 қаватдан иборат. Бинода 900 та хона, 57 та тезюрар лифт, бир нечта ресторан, бассейнлар мавжуд. Юқори қаватлардан қараганда шаҳар кафтдек кўринади. Ён-атроф гўзаллиги эса кишини лол қолдирмай қўймайди.




