Бирлашган Қиролликда иқтисодий ўсиш кузатилмоқда
Буюк Британиянинг иқтисодиёти февраль ойида 0,4 фоизга ўсгани маълум бўлди. Шунга қарамай, ўтган йилги кўрсаткичдан 12,5 фоизга паст натижа кузатилгани айтилмоқда.
Мамлакатда коронавирус чекловларини бекор қилиниши Европа Иттифоқи билан савдонинг йўлга қўйилишига сабаб бўлади, дейилмоқда.
Қолаверса, январь ойида ялпи ички маҳсулотнинг пасайиши тахмин қилинган даражада ёмон бўлмаган.
Европа Иттифоқида инглиз товарлари экспорти монетар бўлмаган олтин ва қимматбаҳо металларни ҳисобга олмаганда, январ ойидаги кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда 41,4 фоиз паст бўлган. Импорт ҳажми эса, февраль ойига келиб, 11,5 фоизга пастлагани маълум бўлди.