Бирламчи тиббий хизмат сифати юксалмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги 4-оилавий поликлиника ҳудуддаги 6 та маҳалланинг 37 ярим мингдан зиёд аҳолисига тиббий хизмат кўрсатади.
Муассаса 2021 йил март ойида янгидан қурилган бинода ўз фаолиятини бошлаган. Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида поликлиника тизимли равишда замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланмоқда.
[gallery-7102]
– УТТ, ЭКГ, лаборатория, лор, офтальмолог ва шу каби 10 га яқин хизматларимиз билан аҳоли саломатлигини сақлаш, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, турли хасталикларни барвақт аниқлаш йўлида фаолият юритмоқдамиз, - дейди муассаса бош шифокори Муҳаммадали Холматов. – Шунингдек, муассасамизда 22 ўринга мўлжалланган кундузги стационар ҳамда физиотерапия бўлимлари ташкил этилган.
Муассасада 20 га яқин шифокор, 54 ўрта ҳамда 29 нафар кичик тиббиёт ходими ва техник фаолият кўрсатмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА