Бир нафас – минг заҳар
Туркияда йилига тахминан 125 000 киши тамаки асорати туфайли ҳаётдан кўз юмади. Бу рақам ҳар 4 дақиқада ўртача бир киши ҳаётдан кетишини англатади. Ўлим ҳолатининг 25 фоизини чекмаган ҳолда суст ичимлик истеъмолига дучор бўлганлар ташкил этади.
“Anadolu” тамаки истеъмолининг инсон саломатлигига салбий таъсири ҳақида мақола эълон қилган.
Дунё бўйлаб энг кўп қўлланадиган чекиш маҳсулоти сигарет бўлиб, тамакининг наргилелик, цигара, сарма, трубка ва иситилган турлари ҳам бор. Барча шакллари саломатликка жиддий зарар етказадиган бундай маҳсулот нафақат истеъмол қилувчи, балки тутунга дучор бўлганларга ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 26 июндa янгиланган маълумотга кўра, тамаки танадаги деярли ҳар бир аъзога зарар етказиб, саратон, юрак касалликлари, инсульт ва ўпка хасталиклари, шунингдек туғиш қобилияти пасайиши, асаб тизими заифлашиши ва эрта ўлимга олиб келади. Айни муаммолар сабаб дунё бўйлаб ҳар йили 7 миллиондан кўп одам ҳалок бўляпти. Бундай ўлим ҳолатининг 1,6 миллиондан ортиғи сигарет чекмаса-да, суст ичкиликка дучор бўлганларга тўғри келади.
Туркия эркаклар ўпка саратони билан боғлиқ ўлим бўйича дунёда биринчи ўринни банд этган. Юрак-қон томир ва нафас йўли касалликлари, 20 дан ортиқ саратон турини айнан чекиш пайдо қилади.
Сигарета тутунидаги заррачалар ўпкага узатилганда зарарли таъсирни бошлаб, тутундаги углерод моноксиди қоннинг кислород ташиш қобилиятини пасайтиради. Тарқалаётган тутунда тахминан 4 000 кимёвий модда ва заҳар мавжуд. Тамакининг соғлиқ учун хавфи фақат истеъмол қилувчи билан чекланмайди.
Бир сигарета тахминан 12 дақиқа ёниши, сигарет чекувчи эса шу вақтнинг 30 сониясида тутунни ичига тортиши зарарини эса тасаввур қилаверинг.
Тамаки истеъмолининг салбий таъсирларидан яна бири репродуктив саломатликдир. ЖССТ 8 сентябрдa эълон қилган ахборот чекиш эркак ва аёлларда бепуштлик келтириб чиқаришини тасдиқлаган. Чекадиган аёлларда бепуштлик хавфи тамаки истеъмол қилмайдиганларга нисбатан 40 фоиз юқори.
Хуллас, “Инсон саломатлиги ҳар нарсадан устун” шиори соғлом ҳаёт сари қўйилган энг муҳим қадамдир.
Абдуғафур Маматов, ЎзА