Бир ғазал матни тўғрисида мулоҳазалар
Анвар Вохиджон ўғли ЖЎРАЕВ магистрант Қарши давлат университети Қарши, Ўзбекистон
Аннотация
Мақолада XVIII аср охири – XIX аср бошларида Хоразм адабий муҳитида ижод қилган Роқимнинг “Хожамиз” радифли ғазали манбашунослик ва матншунослик нуқтаи назаридан тадқиқ этилган. Тадқиқотнинг асосий объекти сифатида ғазалнинг О.Қосимхўжаева томонидан девон асосида амалга оширилган 10 байтли табдили ҳамда Роқим девонининг асл қўлёзма нусхасида сақланган 21 байтли варианти олинган. 10 байтли табдилнинг ғазалнинг тўлиқ матни сифатида қабул қилиниши масаласи танқидий кўриб чиқилиб, девоннинг асл нусхасида мавжуд бўлган қўшимча 11 байт асарнинг композицион ва мазмуний бутунлигини таъминловчи таркибий қисм эканлиги асосланган.
Таянч сўзлар: девон, қўлёзма, нашр, ғазал, радиф, байт, нусха, табдил, матн бутунлиги, мақтаъ, тахаллус, матний тафовут.