Биофаол қўшимчаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда навбатдаги қонунбузарлик ҳолатининг олди олинди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Шаҳрисабз шаҳрида, фуқаро А.А.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, хонадонида келгусида қайта сотиш мақсадида, хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган биофаол қўшимчалар аниқланган. Умумий қиймати 28,6 миллион сўмлик 34 турдаги жами 306 қути биофаол қўшимча ва дори воситаларини фуқаро ноқонуний равишда сақлаб келганлиги фош этилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири