“Бибтехника” карвони йўлга тушди
Бугунги кунда республика бўйича 14 та Болалар кутубхонаси ҳамда умумтаълим мактабларида жами 12 минг 67 нафар кутубхоначи фаолият олиб бормоқда.
Умумтаълим мактаблари кутубхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш ва кутубхоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида республика бўйлаб барча ҳудудларга “Бибтехника” карвони жўнатилмоқда.


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, “Бибтехника” жамланмасида жамланма китоби, инвентарь китоби, кундалик дафтари, китобхон формуляри, “чўнтакча”, алифболи карточка, қайтарув варақаси ҳамда тўплам ғилофи мавжуд.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА