Безос бир ҳафтада 3 миллиард долларлик акцияларини сотди
Amazon.com асосчиси ва Бош ижрочи директори Жефф Безос шу ҳафта компаниянинг 3 миллиард долларлик акцияларини сотди.
Маълумотга кўра, сотилган акциялар Безоснинг Amazon.comдаги улушининг 1,8 фоизини ташкил қилган.
2-3 ноябрь кунлари Безос Amazon.comнинг 998,8 минг дона акциясини ҳар бир акция учун 2 минг 951 дан 3 минг 79 долларгача бўлган нархларда сотган.
Компаиянинг таъкидлашича, ҳозирда рекорд даражада савдога қўйилаётган акциялар олдиндан тайёрланган режа доирасида сотилмоқда.
Безоснинг Amazon.comдаги қолган 10,7 фоиз улуши 173 миллиард доллардан ошади.
Жорий йилнинг февраль ойида Безос Amazon.com акцияларини тахминан 3,5 миллиард долларга, август ойида яна 3 миллиард долларга сотган.
Жорий йил бошидан буён Amazon.com акцияларининг қиймати 80 фоизга ошган. Безоснинг бойлиги 191 миллиард долларни ташкил етиб турибди.