Беморлар билан мулоқотда бўлганлар ҳам назоратга олинган
Китоб туманига хизмат юзасидан келган 4 нафар фуқаро (3 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафари Франция фуқароси) бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар билан мулоқотда бўлгани қайд этилган, Қашқадарё вилояти Китоб туманига хизмат юзасидан келган 4 нафар фуқаро (3 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафари Франция фуқароси) бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Мазкур фуқаролар махсус автомашинада малакали шифокорлар назорати остида Тошкент шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилиб, карантинга олинган. Улар тиббий кўрикдан ўтказилганида ҳеч қандай касаллик белгилари аниқланмаган.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси
ахборот хизмати