"БелТА": Минскда "InterStil – 2026" халқаро гўзаллик кўргазмаси ўтказилади
Жорий йилнинг 25–28 ноябрь кунлари Беларусь Республикасида гўзаллик саноатига бағишланган ""InterStil – 2026" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
Ахборот ҳамкоримиз - “БелТА” АА хабарига кўра, кўргазмада 150 дан ортиқ бренд маҳсулотлари ва гўзаллик саноатидаги сўнгги янгиликлар намойиш этилади.
Тўрт кунлик тадбир дастуридан 45 дан зиёд маҳорат дарслари, тақдимотлар, мода намойишлари, касбий танловлар ва экспертлар иштирокидаги конференциялар ўрин олган.
Кўргазмага 7 минг нафарга яқин ташриф буюрувчи келиши кутилмоқда. Экспертлар фикрича, йиғин соҳа мутахассислари учун тажриба алмашиш, янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради.
А.Маматов, ЎзА