Бекобод шаҳрига ҳоким тайинланди
Бекобод шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросида йўл қўйилган камчиликлар ва навбатдаги муҳим вазифалар юзасидан таҳлилий маъруза қилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Бабаев Насрулла Нуриллаевич эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Зойир Мирзаев мазкур лавозимга Исмоилов Наримонжон Нўъмонович номзодини тавсия қилди.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан Н.Исмоилов Бекобод шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.
А.Мусаев,ЎзА.