Байроғимиз – миллий ғурур ва ифтихоримиз тимсоли
Наманган шаҳридаги 31-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 35 йиллиги муносабати билан “Байроғимиз – фахримиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят таълим ва илм-фан бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Хайрулло Абдураҳмонов, ўқитувчи ва ўқувчилар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда давлат байроғининг халқимиз ҳаётида тутган ўрни, унинг мустақиллигимиз, миллий бирлигимиз ва юртга садоқат тимсоли экани алоҳида таъкидланди.
Х. Абдураҳмонов ўз сўзида давлат байроғи халқимизнинг миллий ғурури, мустақил давлатчилигимиз ва юртимиз шаънини ифода этувчи муқаддас рамз эканига эътибор қаратди.
Ўқувчилар томонидан Ватан ва давлат байроғини мадҳ этувчи шеърлар ўқилиб, миллий қўшиқ ва куйлар ижро этилди.
[gallery-32500]
Мазкур тадбир ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, миллий қадриятлар ва давлат рамзларига ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА