Байроғимиз – фахримиз, ғуруримиз
Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тасдиқланган санани Андижон шаҳридаги 6-умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳам катта тантана билан, кўтаринки руҳда нишонладилар.
Тадбирда байроғимиз фахр ва ғуруримиз тимсоли эканлиги, унда халқимизнинг орзу-истаклари, улкан мақсадлари мужассамлиги алоҳида таъкидланди. Ўқувчиларга байроқнинг ҳар бир ранги қандай маънони англатиши ҳақида кенг маълумот берилди.
Ёшлар томонидан Ватан, истиқлолни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди, гўзал куй-қўшиқлар ижро этилди.
Тадбир сўнгида ўқувчилар эътиборига давлатимиз байроғи тасдиқланган кун ҳақидаги видеоролик намойиш этилди.




Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА