Байрам кунларида вакцинация пунктлари ишлайдими?
Меҳмондорчиликлар кўпайиб кетиши сабабли одамлар парҳезга эътиборсизлик билан қарашлари ва спиртли ичимликлар истеъмол қилишлари мумкин.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизматининг таъкидлашича, бу вакцина олиш шартларига зид. Шунинг учун ҳам вакцинация пунктлари Янги йил байрами кунлари ишламайди. Ўз фаолиятини 2022 йил 5 январдан бошлайди.
⠀
Аммо зарурият туғилганда сиз поликлиникаларда вакцина олишингиз мумкин.
⠀
ЎзА