Барчаси инсон манфаатлари учун
Президентимизнинг жорий йил 17 мартдаги “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонига кўра юридик хизмат кўрсатиш марказлари, шаҳар, туман давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органлари барча ҳуқуқ ва ваколатларини сақлаган ҳолда шаҳар, туман адлия бўлимлари тузилмаси ва бўйсунувига ўтказилди.
Жиззах вилояти Адлия бошқармаси томонидан ўтказилган брифингда шу ҳақида батафсил маълумот берилди.

– Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги фармонида ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадорликка хизмат қиладиган давлат бошқаруви тизимини жорий қилиш белгиланган, – дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бекзод Пирхолов. – Бу том маънода тараққиёт стратегиясини амалга ошириш борасидаги илк қадамлардан биридир. Президентимизнинг мазкур қарори ҳам тизимдаги ишлар самардорлигини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Брифингда “Адлия – шонли 30 йил!” деб номланган видеоролик намойиш этилди.
А.Қаюмов, ЎзА