“Баҳор гуллари” Самарқанд кўчаларини безамоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Айни пайтда Самарқанд шаҳрида кенг кўламдаги ободончилик, бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Бир-биридан бетакрор гуллар, бутасимонлар ва дарахтлар киши кўзини қувнатади. Айниқса, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити муносабати билан ободонлаштирилаётган кўчаларда иш янада қизғин.
[gallery-6598]
- ШҲТ саммити муносабати билан Самарқанднинг ўндан ортиқ асосий кўчаларини ободонлаштириш ишлари фермер хўжалигимиз томонидан амалга оширилмоқда, - дейди “Баҳор гуллари” масъулияти чекланган жамиятининг Самарқанддаги иш юритувчиси Ҳожиакбар Эркинов. – Бугунги кунгача дарахт кўчатларининг асосий қисми экиб бўлинди. Бунда лола, магнолия, оқ қайин, қрим соснаси, дуб каби ўндан ортиқ турдаги манзарали дарахт кўчатлари экилган бўлса, ионимус, ҳинд серени, барбарис, виола каби ўзига хос кўринишга эга гул кўчатлари асосий кўчалар бўйига ўтказилмоқда. Шунингдек, ҳар бир дов-дарахт экилган майдонларга суғориш тизимларини ҳам ўрнатмоқдамиз. Самарқанд кўчалари яқин кунларда ўзига хос ландшафт дизайни билан шаҳарликлар ва меҳмонларга манзур бўлади.
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат),ЎзА