“Бацирай” довули қурбонлари 20 нафарга етди
Мадагаскарга ёпирилган “Бацирай” довули туфайли ҳалок бўлганлар 20 киши, дейилади “REGNUM”нинг мазкур мамлакат фавқулодда вазиятлар бўйича бошқармаси матбуот хизмати маълумоти билан асослаган хабарида.
Табиий офат Мадагаскарга катта зарар етказди. 69 мингга яқин аҳоли хавфсиз жойга кўчирилган, 150 минг киши уй-жойини тарк этган. Сув тошқинидан нафақат уй-жой, балки чорвачилик хўжаликлари ҳам вайрон ҳолатга келган. Довул бирмунча заифлашиб, оролнинг жануби-шарқий томониаг йўналгани маълум қилинмоқда.
6 февраль туни Ҳинд океанида вужудга келган “Бацирай” гирдобида шамол тезлиги сониясига 66 метргача кучайган, соҳилга яқинлашгандан кейингина кучсизлашиб, 20-30 метр/сонияга тушган.