Айрим ходимларга бепул маҳсулотлар берилади
Юридик клиника
– Савол: қандай тоифадаги ходимларга айрим маҳсулот ва воситалар бепул берилади?
– Жавоб: иш берувчи ҳисобидан айрим тоифадаги ходимларга махсус кийим, пойабзал ва якка ҳимоя воситалари бепул берилади.
Жумладан, гўшт ва сутни қайта ишлаб чиқариш, қишлоқ ва сув хўжалиги, тиббиёт, балиқчилик корхоналари, коммунал соҳаси ходимлари, озиқ-овқат ва электр ишлаб чиқарувчилар ушбу турдаги имтиёзга эга.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси
(Ушбу материал ТДЮУнинг "Юридик клиника"си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди).
Гулноза Бобоева, ЎзА