Аёллар бандлиги ва тадбиркорлиги ўрганилмоқда
Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссияси томонидан Хоразмда аёлларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлигини ривожлантириш ҳолати ўрганилмоқда.
Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Орзигул Козихонова бошчилигидаги мазкур ишчи гуруҳ аъзолари Янгибозор туманида бўлиб, мавжуд ресурсларга таянган ҳолда маҳаллаларда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш бўйича туман штаби фаолияти билан яқиндан танишди.


Шунингдек, туманнинг “Дўстлик” ва “Янгиёп” маҳаллаларида “еттилик” аъзолари иш фаолияти ҳамда касб-ҳунар марказида ваучер асосида касб-ҳунарга ўқитилаётган ва иш бандлиги таъминланган хотин-қизлар бандлиги ўрганилди.
Аҳмаджон Шокиров, ЎзА мухбири