Аёл ва жамият: муаммо ва ечим (+видео)
Бухорода вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан “Аёл ва жамият: муаммо ва ечим” мавзусида форум ўтказилди. Унда дастлаб олий таълим муассасалари олима аёлларнинг илмий ва инновацион ишланмалари кўргазмаси ташкил этилди.
Тадбирда лойиҳаларни патентлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Масалан Нафиса Жўраеванинг “Омега6 ва Омега3 ёғ кислоталари нисбати мувозанатлаштирилган озиқ-овқат ёғ-унли маҳсулот ва уни олиш усули” мавзусидаги лойиҳаси муҳимлиги, аҳоли саломатлигини сақлашдаги аҳамияти билан ажралиб турди.
[gallery-21702]
Офис Регистратор ўқув жараёнини рақамлаштириш ва талабаларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида жорий этилган бўлиб, талабаларни рўйхатга олиш ва қайд этиш, электрон ҳужжат алмашинувини ташкил этиш, талабалар академик ҳаракатларини бошқариш, ўқишни кўчириш ва тиклаш бўйича хизматлар кўрсатиш, диплом ва сертификатларни расмийлаштириш каби вазифаларни самарали бажармоқда.
Шунингдек, форум доирасида бухоролик олима аёлларнинг қатор маърузалари тингланди. Бундан ташқари, хотин-қизларнинг давлат бошқаруви, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий-академик ва маданий-гуманитар соҳалардаги фаол иштирокини таъминлаш масалаларини муҳокама этиш учун очиқ мулоқот майдонига айланди ва бу борада ўзаро тажриба алмашилди.
Форумда Олий Мажлиси Сенат раиси Танзила Нарбаева ва вилоят ҳокими Ботир Зарипов қатнашди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/xXwMR3G2VOk?si=RNAk_b23qyk7T8XM" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (видео+сурат), ЎзА мухбирлари