Аёллар тиллани нега ёқтиради...
Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида бебаҳо топилма – бронза даврига тегишли бўлган аёлларнинг тилло тақинчоқлари ҳамда зебу зийнатлари сақланмоқда.
Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида бебаҳо топилма – бронза даврига тегишли бўлган аёлларнинг тилло тақинчоқлари ҳамда зебу зийнатлари сақланмоқда.
Барчамизга маълумки, хотин-қизлар зебу зийнатни, айниқса, тилла буюмларни ёқтиришади. Бу бежиз эмас экан. Минг йиллардан олдин ҳам аёллар бунга ўч бўлишганини археологик топилмалар исботламоқда. Қимматбаҳо тошлар, металлар пайдо бўлибдики, уларда бунга қизиқиш уйғонган.
– Фондимизда бронза даврига оид бўлган (милоддан аввалги 12-10 асрлар) Қўчқорчи манзилгоҳидан топилган тилла зираклар, узуклар, сурма тош, ақиқдан ясалган маржон қолдиқлари сақланиб келиняпти, – дейди музей директори Баҳодиржон Ҳошимов. – Аёлларга тегишли бўлган бу каби буюмлар жаҳон маданияти тарихига оид ноёб топилма ҳисобланади. Илк темир даврига ўтиб ҳам (милоддан аввалги 6-4 асрлар) аёллар мавқеи жамиятда жуда юқори бўлган. Буни биз Фарғона водийсининг турли ҳудудларидан топилган ашёлар мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Фарғона шаҳри яқинидаги Оқтом манзилгоҳи, Дамкўл қабристони, Водил қишлоғида топилган ашёлар орасида аёлларга тегишли бўлган буюмлар асосий қисмни ташкил қилади.
Эътиборли жиҳати, катта оилани акс эттирувчи узук тамғалар аёлларнинг қўлида сақланиб келинган. Азалдан заргарлар томонидан ясалган тилло тақинчоқ ва буюмлар асосан хотин-қизларга аталган.

