"Артист" лойиҳасининг ғолиблари аниқланди
Пойтахтимизда “Aртист” лойиҳасининг навбатдаги мавсуми ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирок этиб, ғолибларни табриклади ва тақдирлади.

Тўрт нафар иштирокчи - Aкмалхўжа Холхўжаев, Рухсора Отажонова, Яҳё Ғаниев, Муҳаммадали Aдилбаевларга “Aртист” лойиҳаси ҳомийлари томонидан автомобиллар совға қилинди.

Айтиш керакки, бу каби лойиҳалар ёш истеъдодларни халқимизга яқиндан таништиришга хизмат қилмоқда.
Н.Усмонова,
ЎзА