АҚШнинг халқаро обрўси пасайдими?
“Pew Research Center” тадқиқот маркази томонидан ўтказилган сўров натижасига кўра, АҚШ фуқароларининг ярмидан кўпи ўз мамлакатининг халқаро майдондаги таъсири кейинги 25 йил ичида пасайишига ишонади.
Респондентларнинг 58 фоизи айнан шундай фикрда, 40 фоизи мамлакатнинг дунёдаги обрўси ўсишини башорат қилган, қолган 2 фоизи бир қарорга келмаганини билдирган.
Сўровда қатнашганларнинг 56 фоизи “сеҳрли диёр”да ҳаёт янада хавфли тус олишидан хавотир билдирган, 54 фоизи ҳукумат фаолияти салбий томонга ўзгаришини фараз қилган, 55 фоизи иқтисодиёт заифлашиши мумкинлигини таъкидлаган. Бундан ташқари, ҳар 10 ёши улуғдан 7 нафари ёки 69 фоизи Қўшма Штатлардаги демократия тузуми норозилиги аниқланди.
Сўровда 3592 фуқаро қатнашган.
С.Раҳимов, ЎзА