АҚШнинг 8 штати болаларга зарар етказгани учун “ChatGPT” билан судлашади
Айова штати бош прокурори Бренна Бёрд “OpenAI”га қарши судга даъво аризаси киритди ва компанияни болаларга зарар етказиш, ота-оналарни алдаш ва истеъмолчиларни фирибгарликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни бузишда айблади.
Айдахо, Аризона, Арканзас, Ғарбий Виржиния, Канзас, Монтана ва Небраска штатларида ҳам худди шундай иш қўзғатилган.
– “OpenAI” болаларга зарар етказяпти, Айова штати аҳолисига ёлғон гапиряпти, “ChatGPT” хавфсиз эканини даъво қиляпти, – деди Бёрд. – Шу билан бирга хавфли тиббий маслаҳат бериб, одамларни бошқаларга зарар етказишга ундаяпти, ўз жонига қасд қилиш бўйича кўрсатма беряпти – буларнинг барини сохта дўст бажаряпти. Бизнинг даъво болаларимизни ҳимоя қилиш, “OpenAI” тузилмасини штат қонунига мувофиқ жавобгарликка тортишга қаратилган.
Қонун ҳимоячиси компания олдига қонунга риоя қилиш, даъвогар зарарли ҳисоблаган амалиётни тўхтатиш, жамоа ҳаракати таъсирига тушгани даъво қилинган аҳоли ҳуқуқини тиклаш талабини қўйган.
С.Раҳимов, ЎзА