АҚШда йирик ўрмон ёнғини
АҚШнинг Майами-Дейд ва Бровард музофотларида йирик ўрмон ёнғини тарқалиши давом этяпти, деб хабар тарқатган NBC.
Флорида ўрмон хизмати маълумотига кўра, олов аллақачон ғарбга томон силжиб, тахминан 4800 акр майдонни қамраб олган. Ҳозиргача ёнғиннинг атиги 20 фоизи ўчирилган.
Маҳаллий ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойида ишлаяпти. Сув сепиш учун самолётлардан ҳам фойдаланилмоқда. Қалин тутун баъзи ҳудудларда кўришни қийинлаштиряпти. Аҳолидан хавфли ҳудуддан кетиш сўралган.
Гувоҳлар айтишича, аланга турар-жой биноларига яқинлашиб, ягона эвакуация йўлини тўсиб қўйган. Жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Г.Сатторова, ЎзА