АҚШ ва Тожикистон муҳим минераллар бўйича ҳамкорлик қилади
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан учрашгани ҳақида баёнот берди. Томонлар муҳим минераллар бўйича ҳамкорлик ва терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилди.
– Муҳим минераллар соҳасида тижорат имкониятини кенгайтириш мавзусини муҳокама қилиш учун Тожикистон ташқи ишлар вазири Муҳриддин билан учрашдим, – деб ёзди Рубио ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, учрашувда хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик ҳам муҳокама қилинган.
С.Раҳимов, ЎзА