«Ақлли» светофорлардан ҳайдовчилар мамнун
Маълумки, «Ақлли» светофорлар ҳайдовчининг тезликни олдиндан ҳисоблаб, кескин тормоз беришдан, ортиқча асабийлашишдан сақлайди ва юзага келиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олади.
«Ақлли» светофорларнинг кичик бўлса-да, ўта муҳим қисми — бу таймерлари. Улар вақтнинг узоқдан ҳам аниқ ва равшан кўриниши учун махсус услубда ўрнатилмоқда.
Ушбу таймерлар туфайли йўлдаги ноаниқликка чек қўйилади.
–Оддий светофорлар олдин тезда ёниб қоларди ва тўхташга улгурмай тормоз босардик, – дейди ҳайдовчи Сардор Давронов. – “Ақлли” светофорларнинг фойдаси шундаки, яшил чироқ ёнишини 4 сония олдин билиб шунга мослашамиз. Бу ҳайдовчига ҳам йўловчилар учун ҳам қулай бўлди.
Гулноза Бобоева, ЎзА