Анонс: Ўзбекистон халқ рассоми Леким Ибрагимов — 82 ёшда
Леким Ибрагимов фаолияти давомида яратган бетакрор асарлари, халқаро миқёсидаги ютуқлари ва санъат соҳасидаги рекордлари билан дунё эътиборини қозонган рассом ҳисобланади.
У ўзининг ёрқин асарлари билан халқаро биенналеда иштирок этиб, олтин медаль соҳиби бўлган, унинг асосий мақсади туркий халқлар мактабини яратиш, бой санъати, маданияти, урф-одатлари ва тарихини жаҳонга танитишдан иборат.
“Рассом устахонаси” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони - Леким Ибрагимов билан бўлган суҳбатимиз давомида ижодга бағишланган умр йўли, орзулари ва эришган ютуқларини шукроналик билан ёдга олди. Бу суҳбат санъатга садоқат, ижодга муҳаббат ва мазмунли умр ҳақидаги самимий ҳикоядир.
ЎзА