Англиялик инвесторлар Жиззахда
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Англиядан келган хорижий инвесторлар билан учрашди.
Дўстона руҳда ўтган учрашувда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдували Мустанов, Фориш тумани ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Темур Саъдуллаев ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Нуфузли меҳмонларга Жиззах вилоятининг саноат, қурилиш, транспорт ва бошқа соҳалардаги салоҳияти, ишчи кучи хусусида ҳам атрофлича ахборот берилди. Учрашувда инвесторларга вилоят ҳокими томонидан Фориш туманининг “Эгизбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида цемент ҳамда кафель ишлаб чиқариш заводи қуриш лойиҳаси таклифи берилди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 200 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, ушбу қурилажак корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2 миллион тоннани ташкил этиши назарда тутилган.
Мазкур лойиҳа амалга оширилгач 250 нафар маҳаллий ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлади.
А.ҚАЮМОВ, ЎзА