Андижонда маҳаллаларни ривожлантириш ва аҳоли билан мулоқотни мустаҳкамлаш чоралари белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари маҳаллалар ободлиги ҳар бир инсоннинг меҳнати ва дахлдорлиги билан яратилишини таъкидлади.
Маҳалла фаоллари ва нуронийлар кўчаларни обод қилиш, ариқларни тозалаш, хонадонлар атрофига дарахт ва гуллар экишда бош-қош бўлиши муҳимлиги қайд этилди. Бу ёшларда ҳам ўз маҳалласи, кўчаси ва юртига меҳр ҳамда масъулиятни кучайтиради.
Келгуси йил Андижонда 100 та маҳаллага «Янги Ўзбекистон қиёфаси»ни олиб кириш режасини тайёрлаш топширилди.
Мамлакатимиз етакчиси андижонликларга хос ташаббускорлик, меҳнатсеварлик ва натижага интилиш ушбу мақсадларга эришишда мустаҳкам таянч бўлишига ишонч билдирди.
Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ахбороти тингланди, андижонликлар билан мулоқот қилинди.
ЎзА