Андижон вилоятида ичимлик суви ва канализация хизматларини яхшилаш ишлари давом эттирилади
Сўнгги йилларда бу йўналишга 1,5 триллион сўм ажратилиб, ичимлик суви қамрови 93 фоизга етди. Бу пойтахтдан кейинги энг юқори кўрсаткичдир.
Бир миллион аҳолининг сув таъминотини яхшилаш учун келгуси йилдан Хонобод – Андижон магистрал қувурининг иккинчи тармоғининг қурилиши бошланади.
Андижон шаҳрида канализация тармоғининг 9 километри реконструкция қилинмоқда. Қолган 15 километрини янгилаш учун ҳам маблағ ажратилади.
Аҳоли сони ўсиб бораётганини ҳисобга олиб, Олтинкўлдаги оқова сув тозалаш иншоотининг қуввати икки баробар оширилади.
Мутасаддиларга келгуси йилдан лойиҳани бошлаш топширилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари бўйича йиғилиш давом этмоқда.
ЎзА