Aминова Гулзор Холмуродовнанинг қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Лалмикор майдонларда озуқабоп арпанинг глобал иқлим ўзгаришлари стресс омилларига чидамли бошланғич ашёларини яратиш” мавзусида
Aминова Гулзор Холмуродовнанинг 06.01.05 - “Селекция ва уруғчилик” ихтисослиги бўйича “Лалмикор майдонларда озуқабоп арпанинг глобал иқлим ўзгаришлари стресс омилларига чидамли бошланғич ашёларини яратиш” мавзусидаги қишлоқ хўжалик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги PhD.08/2025.27.12.Qx.09.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 5 август куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 130400, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Олимлар маҳалласи, М.Омонов кўчаси, 1-уй. Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
Тел.: (99872) 432-15-33
e-mail: uzniizerno@yahoo.com