Юлдашов Aбдумумин Aбдугопировичнинг юридик фанлар доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Рақамли муҳитда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида
Юлдашов Aбдумумин Aбдугопировичнинг 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича “Рақамли муҳитда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги юридик фанлар доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги DSc.07/2025.27.Yu.01.03 рақамли Илмий кенгашнинг 2026-йил 25-август куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100047, Тошкент шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси, 35-уй, Тошкент давлат юридик университети 1-биноси университет Кенгаши хонасида (2-қават, 203-хона) ўтказилади.
Тел.: (99871) 233-66-36
e-mail: info@tsul.uz, tsul@exat.uz