Alibaba Group компанияси билан ҳамкорлик
Дунёга машҳур ушбу компания делегациясининг мазкур ташрифи Ўзбекистоннинг Хитойнинг етакчи корхоналари билан ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилиш имконини берди.
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк)да Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқовнинг Хитойнинг Alibaba Group компанияси илмий- тадқиқот институти стратегик ҳамкорлик маркази Бош котиби Синь Чэнг билан учрашуви бўлиб ўтди.
Дунёга машҳур ушбу компания делегациясининг мазкур ташрифи Ўзбекистоннинг Хитойнинг етакчи корхоналари билан ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилиш имконини берди.
Музокаралар доирасида томонлар ўзаро кооперацияга катта қизиқиш билдирди, келгусидаги ҳамкорлик бўйича фикр алмашди. Учрашувда электрон тижоратни ривожлантириш, “В2В“ онлайн платформани яратиш (маркетплейс), Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш сингари ҳамкорликнинг муҳим ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларини ташкил этиш бўйича тажриба алмашиш ва ҳамкорлик қилишга доир тегишли ишларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.
Маълумот учун: Alibaba Интернет-савдо ва электрон тижорат соҳаси бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан биридир. Alibaba Group компаниялар гуруҳига киради ва унинг акциялари Нью-Йорк фонд биржасида сотилади. Бугунги кунда Alibaba Group капитализацияси 500 миллиард АҚШ долларидан ошади.