"Аичи-Нагоя-2026": Футбол баҳсларига қуръа ташланди
Жорий йилнинг 19 сентябрь-4 октябрь кунлари Япониянинг Аичи–Нагоя шаҳарларида XX ёзги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.
45 та мамлакат спортчилари 43 та спорт турининг 71 та йўналишида баҳслашадиган тўрт йилликнинг энг нуфузли комплекс ўйинларида доимгидек ўйин спорт турлари, хусусан футбол мусобақалари кўпчилик спорт ишқибозларининг эътиборида бўлиши шубҳасиз.

Бугун, 23 июль куни кунчиқар юртда “Аичи-Нагоя-2026” ёзги Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси томонидан жамоавий спорт турларидан футбол мусобақаларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Т. Рўзиев, ЎзА