Аҳоли бандлигини ошириш йўлида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган тумани Ахсикент маҳалласида жойлашган “Lyuks plus” корхонаси иш бошлаганига уч йилдан ошди. Тадбиркор Толиб Нишонов раҳбарлик қилаётган, ўттиз киши иш билан таъминланган корхонада эркаклар ва болалар учун мавсумий кийимлар ҳамда костюм-шим ишлаб чиқарилмоқда. Ойига 3000 донагача тайёр маҳсулот ички бозорга етказиляпти.
Тадбиркор айни дамда ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш ҳаракатида.
[gallery-18580]
Айтиш керакки, Янги Наманган туманида қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида қилинаётган амалий ишлар ўз самарасини бермоқда.
Жумладан, яна бир истиқболли тадбиркорлик субъекти - “Дилором” МЧЖда ҳам 15 хотин-қиз муқим иш жойига эга. Ушбу цехда “Demo” бренди остида автомобиллар учун ички жиҳозлар тайёрланади ва пойтахт бозорига сотувга чиқарилади.
ҲОТАМ МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА