Аҳоли бандлиги таъминланди
Қашқадарё вилоятининг Косон тумани “Ширинобод” маҳалласида яшовчи Лола Барноева ва Нафиса Зиёева тикувчилик ҳунарига жуда қизиқади, аммо ишлатадиган дастгоҳи йўқлиги боис ушбу касб билан шуғуллана олмасди. Бошқа жойга бориб ишлашга оилавий шароити тўғри келмайди. Ўйлаб-ўйлаб охири маҳалла раисига муаммосини баён қилишди.
Маҳалла раиси М.Ишмуродов тавсия билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Косон туман бўлинмасига мурожаат қилди. Ушбу мурожаат тез фурсатда қаноатлантирилиб, фонд маблағлари ҳисобидан ушбу икки фуқарога замонавий тикув дастгоҳи олиб берилди.

Эътибор ва ғамхўрликдан хурсанд бўлган аёллар ўз миннатдорчилигини изҳор қилишди. Эндиликда улар уйда ўтирган ҳолда тикувчилик ҳунари билан шуғулланишади ва оила бюджетига даромад олиб киришади.
Ўлмас Баротов, ЎзА