“Афсоналар водийсида” истиқлол тантаналари
Наманган шаҳридаги “Aфсоналар водийси” тематик паркида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами кенг нишонланди.
Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов йиғилганларни байрам билан қутлаб, мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди. Хусусан, вилоятдаги янгиланиш жараёнлари, одамлар турмуш-тарзи, яшаш шароит яхшиланаётганлиги алоҳида эътироф этилди.
Байрам концерт-дастурида таниқли санъаткорлар томонидан дилтортар куй ва қўшиқлар ижро этилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди.
[gallery-3680]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат), ЎзА