Aфинада мактабга ҳужум қилинди
Греция пойтахти Aфинанинг Патисиа туманида мактабга ҳужум уюштирилди. 19 ёшли йигит ўқувчи ва директорни болға ва пичоқ билан яралаган, деб хабар берган мамлакат “ERT” жамоат телевидениеси.
Полиция маълумотига кўра, чет эл фуқароси, ўқувчилардан бирининг укаси мактабга болға билан кириб, 18 ёшли ўқувчини жароҳатлаган. Шундан сўнг жиноятчи танасига пичоқ уриб, мактаб директорига ҳам жароҳат етказган.
– Жароҳат оғир эмас, бироқ иккала жабрланувчи ҳам биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага етказилди, – дейилган хабарда.
Полиция тажовузкорни ҳибсга олди. Дарвоқе, у акасини урган мактаб ўқувчисига ҳам ҳужум қилгани айтилмоқда.