Афғонистонга 600 кишилик миссия юборилади
Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес «Питтинг» номли амалиётнинг бошланганини эълон қилди.
Унга кўра, Афғонистонга 600 кишилик миссия юборилади. Миссия мақсади Афғонистондаги британ фуқаролари ҳимоясини таъминлашдан иборат. Маҳкама матбуот хизмати хабарида айтилишича, вазир британияликларнинг Афғонистонни тарк этишдаги хавфсизлигини таъминлаш асосий вазифа эканини таъкидлаган.
Шунингдек, британлик ҳарбийлар бир неча ҳафта давомида имкон қадар афғон ҳукуматини қўллаб-қувватлайди. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июлида бош вазир Борис Жонсон Афғонистондаги британиялик ҳарбийларнинг ватанга қайтишини эълон қилганди.