Aфғонистон вазири теракт қурбони бўлди
“Аriana News”нинг ёзишича, Кобулда юз берган теракт оқибатида “Толибон” муваққат ҳукуматининг қочқинлар ишлари бўйича вазири Ҳалил ур-Раҳмон Ҳаққоний ҳалок бўлган.
Хабарга кўра, мамлакат Миграция ва қочқинларни қайтариш вазирлиги биноси ичида худкуш-террорчи портловчи қурилмани ишга туширган. Вазирдан ташқари яна олти киши ҳалок бўлган.
Ҳозирча ҳеч ким воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Аммо баъзи афғон расмийлари худкуш террорчи томонидан амалга оширилган теракт ортида ИШИД гуруҳи турибди, деган фикрда.
Ҳалил ур-Раҳмон Ҳаққоний 2021 йилда Афғонистон қочқинлар ишлари вазири этиб тайинланганди.