Афғонистон ҳаво кучларига тегишли самолётнинг Сурхондарёда қулаб тушгани тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Афғонистон ҳаво кучларига тегишли самолётнинг Сурхондарёда қулаб тушганини тасдиқлади.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментидан маълум қилинишича, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринишнинг олди олинган. Ҳозирги пайтда ваколатли идоралар томонидан ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Суриштирув натижалари бўйича қўшимча ахборот берилиши маълум қилинди.