Аэропортда хизмат кўрсатиш янада такомиллашмоқда
Навоий халқаро аэропортида техник салоҳиятни ошириш, хизмат кўрсатиш жараёнларини янада такомиллаштириш йўлида навбатдаги янгиланишлар амалга оширилмоқда.
Айни кунларда аэропортнинг операцион фаолият бўйича директор ўринбосари Элдор Норбўтаев бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб, аэропорт фаолияти учун харид қилинаётган замонавий махсус техникалар билан танишмоқда.

Ушбу техникалар орасида ASU (Air Start Unit) қурилмаси ҳам бор. Мазкур ускуна ҳаво кемаларининг двигателларини ишга тушириш учун зарур бўлган юқори босимли сиқилган ҳаво билан таъминлайди. Айниқса, бортдаги ёрдамчи қувват қурилмасидан фойдаланиш имкони бўлмаган ҳолларда ASU двигателни ишга тушириш жараёнида муҳим вазифани бажаради.
Бир неча кун ичида ушбу замонавий техникалар Навоий халқаро аэропортига етказиб берилади.
А.Бўриев, ЎзА мухбири