Адвокатлар Самарқандга саёҳат қилди
Тошкентда бўлиб ўтган “Адвокатура институтини ривожлантириш: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар тажрибаси” мавзуидаги халқаро конференция иштирокчилари Самарқандга ташриф буюриб, кўҳна кентнинг тарихий обидалари, азиз қадамжолари билан танишди.

- Самарқандга бундан 25 йил аввал келган эдим, - дейди Қирғизистоннинг Ўш вилояти адвокатлар коллегияси вакили Равшан Садирев. – Халқаро конференция сабаб орадан шунча вақт ўтиб яна Самарқандни зиёрат қилиш насиб этди. Шаҳарнинг бугунги кўрку таровати мен аввал кўрган Самарқанддан бутунлай фарқ қилади. Боқий шаҳар ўз номига муносиб бўлиб тараққий этиб бормоқда. Тарих ва бугун ўзига хос тарзда мужассам бўлган Самарқанд кишига ўзгача хушкайфият, куч-қувват бағишлайди. Бу шаҳарнинг бетакрор табиати ва албатта, бу ерда абадий қўним топган буюк алломаларнинг руҳий қувватидан бўлса керак. Шу ўринда халқаро конференция самарали ўтганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишим лозим. Ўзбекистоннинг адвокатура соҳасида амалга ошираётган ислоҳотлари, тажрибаси ўрганишга арзийди. Биз учун энг муҳими, конференция доирасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни амалга оширишга келишиб олдик.