"Адолат" СДП: ҳалоллик ва қонунийлик тарафдори
Жамиятда ҳалоллик, қонунийлик ва адолат тамойилларини мустаҳкамлаш, коррупция ҳолатлари ва уларни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олиш, мазкур йўналишдаги тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан "Ҳалоллик марафони” акцияси ўтказилмоқда.
Партиянинг Андижон шаҳар кенгаши ташаббуси билан Андижон давлат тиббиёт институтида ўтказилган давра суҳбати ҳам акция доирасидаги тадбирлардан бири бўлди.
Партия фаоллари, институт профессор-ўқитувчилари, талабалари иштирок этган тадбирда иштирокчиларга акциядан кўзланган асосий мақсад, унинг доирасида ўтказилаётган тадбирлар хусусида маълумотлар берилди. Фуқароларга ҳалоллик ғоясини сингдириш орқали жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунбузилиш ҳолатларига чек қўйиш, юртдошларимизнинг ҳуқуқий билимлари ҳамда бу борадаги фаоллигини ошириш бўйича фикр-мулоҳазалар илгари сурилди.


Тадбир иштирокчилар, хусусан, талаба ёшларнинг мавзу доирасидаги билимларини янада бойитди. “Ҳалоллик марафони” акцияси доирасидаги бу каби давра суҳбатлари партиянинг Жалақудуқ, Асака ва Андижон туман кенгашлари томонидан ҳам ўтказилди.
Фахриддин Убайдуллаев,
ЎзА мухбири