“Адабиёт муаллими” нашрдан чиқди
“Янги аср авлоди” нашриёти томонидан ёзувчи Абдулла Қаҳҳор асарлари “Адабиёт муаллими” номи остида нашр этилди.
“Янги аср авлоди” нашриёти томонидан ёзувчи Абдулла Қаҳҳор асарлари “Адабиёт муаллими” номи остида нашр этилди.
Китоб замонавий кўринишга эга бўлиб, унга 20 га яқин ҳикоя ва қиссалар киритилган. Тўпламда адибнинг маҳорат билан ёзилган “Адабиёт кўнгил иши”, “Думли одамлар”, “Анор”, “Бемор”, “Даҳшат”, “Ўғри”, “Минг бир жон” каби машҳур асарлари ҳам жой эгаллаган.
Нашриёт китобни 5-9 синф ёшдаги болалар учун мактабдан ташқари ўқиладиган адабиёт сифатида тавсия этмоқда.