Абу-Дабида энг улуғ, энг азиз байрамимиз нишонланди
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳридаги муҳташам Интерконтинентал меҳмонхонасида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилди.
“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” бош ғоя асосида Ўзбекистон элчихонаси томонидан ташкил этилган байрам тадбирида БААда жойлашган дунё мамлакатларининг 138 та элчихонаси, Амирликнинг вазирлик ва идоралари, халқаро ташкилотлар, ҳамкор компаниялар вакиллари ҳамда ватандошларимиз иштирок этди.
[gallery-14600]
БАА томонидан Энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл Ал Мазруи асосий меҳмон сифатида қатнашди.
Тадбир аввалида икки давлат мадҳияси янгради. Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдулазиз Аққулов барчани энг азиз, унг улуғ байрам билан табриклади. Қайд этилганидек, Ўзбекистон ва Амирлик ўртасидаги шериклик муносабатлари ҳар томонлама ривожланмоқда. Сўнги йилларда турли даражадаги ҳамкорлик алоқалари фаоллашгани, муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилишидан икки мамлакат ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди. Бундан ўттиз бир йил олдин БАА ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилган бўлиб, 1996 йилда Дубай шаҳрида республикамизнинг консуллиги ташкил этилган бўлса, 2007 йилдан буён Абу-Даби шаҳрида мамлакатимиз элчихонаси ўз фаолиятини бошлаган. Энг улуғ, энг азиз байрам муносабати билан меҳмонлар учун дастурхон ёзилди. Байрам торти кесилди. Ўзбекистон давлат филармонияси “Лазги ашула ва рақс” ансамблининг ижодий жамоаси ва бошқа санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият бағишлади. Ижрочиларнинг Ватан, дўстлик, меҳр-оқибат тараннум этувчи қўшиқларини барча қалбида ўзгача ғурур ва ифтихор билан жўр бўлиб куйлади.
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/LE-kULkgCiw" title="Абу-Дабида энг улуғ, энг азиз байрамимиз нишонланди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>ЎзА мухбирлари Аҳмаджон Шокиров, Нозим Мардонов ва Дониёр Ёқубов (видео, фото) тайёрлади.
Абу - Даби, БАА